Yangiliklar

“ROBO CODERS 2019”: Ғолиблар аниқланди.

Бугун, 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги кўмагида Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Centre” Инновация маркази дирекцияси ташаббуси билан ташкил этилган “ROBO CODERS 2019” Республика танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг замонавий технологик ускуналари ҳамда компьютерлар  билан жиҳозланган кенг аудиторияларда бўлиб ўтди.

Танловнинг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш;

Ёшларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этиш;

Ёшларнинг ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш.

4 февралдан бошлаб бутун Республикадан танловда иштирок этган 415 нафар ёш дастурчилардан 50 нафари финал босқичига ўтиб, мантиқий ҳисоблаш ва алгоритмлардан ташкил топган масалалар ечими бўйича ўзаро беллашди.

Ҳар бир иштирокчи берилган топшириғига мувофиқ робототехника (ҳаракатлар, белгиланган функциялар ва ҳ.к.) принципларига асосланган ўзининг дастурий кодини яратди.

“Танловнинг якуний босқичи биринчи босқичдан топшириқларнинг мураккаблик даражаси билан фарқланади”, - дейди Mirzo Ulugbek Innovation Centre директорининг биринчи ўринбосари Орифжон Файзиев. – Иштирокчиларга мантиқий ҳисоблаш ва алгоритмлардан ташкил топган робототехникага оид топшириқлар берилди. Тизим тўғри жавобларни, алгоритмларнинг ягоналигини ҳамда топшириқлар ечими учун сарфланган вақтни автоматик равишда ҳисоблади. Бу ғолибларни аниқлаш жараёнига инсон фактори таъсирини бартараф этди”.

Танлов иштирокчилари учта ёш тоифалари бўйича тақсимланди:

15-20 ёшгача, 21-25 ёшгача ва 26-30 ёшгача. Танловда иштирок этиш учун ягона талаб – автоматлаштирилган машиналар учун кодларни ёзиш қобилияти бўлиб ҳисобланди.

Танлов дастури 9 та совринли ўринлар ва бир нечта рағбатлантирувчи номинацияларни ўз ичига олди.

Тўрт соатлик узлуксиз дастурлаш бўйича беллашув натижасида тизим ғолибларни аниқлади.

Биринчи ўринларни Ҳасанов Саиджалол Саиджамол ўғли (в категории 26-30 лет), Абдукаримов Сирожиддин Сайфиддин ўғли (в категории 21-25 лет) Болтабаев Назарбек Камоллидин ўғли (в категории 16-20 лет) эгаллаб HP 250 J6 i3-6006 4/500 ноутбукларига эга бўлди.

Иккинчи ўрин ва Acer Extensa EX2519 C5 B9 4/500 ноутбуклари Ҳожиеву Сунатулло Насриддин ўғли, Давронов Муроджон Шухрат ўғли, Қодиров Жамшид Аълам ўғли дастурчиларга берилди.

Xiaomi Redmi Note 5 64 ГБ ва фахрли учинчи ўринни Саъдуллаев Нодирбек Дильшодович, Жўраев Хуршид Адҳам ўғли, Ғаниев Асадулло Махмуд ўғли эгалладилар.

Энг содда алгоритм рағбатлантирувчи номинацияда Эгамов Худойшукур Шухрат ўғли, Муртозакулов Хожамурод Шухрат ўғли, Исмоилов Исфандиер Искандаровичлар ғолиб деб топилди. Энг тезкор Султонов Юлдошбой Уразметбоевич, Искандаров Ислом Зохирович, Раззоқбердиев Алишер Саидназар ўғли бўлиб, энг моҳир дастурчи номинациясида ютуқни қўлга киритди. Ва ниҳоят “Энг ёш дастурчи” деб 17 ешли Аъзам Беҳруз Хусан ўғли топилди. “Қизлар - дастурчилар” номинациясида Исмоилова Анахон Шухрат қизи ва Раҳимкулиева Мавлюда Эргашовналар ғолиб бўлдилар.

Номинацияларда ғолиб деб топилган дастурчиларга ҳам қимматбаҳо совринлар топширилди.